Ушбу мақсадлар учун ажратиладиган 345,6 миллиард сўм маблағнинг катта қисми республика ва маҳаллий бюжетидан, шунингдек, бир қисми тармоқ корхоналари, тадбиркор ва ҳомийлар ҳамда банк кредитлари ҳисобидан қопланади.

Дастурга тушган маҳаллаларда ўтган давр мобайнида йўлларни асфальтлаш, иморатлар фасадларини таъмирлаш, кўчаларга тунги чироқлар ўрнатиш, эскирган электр тармоқларини янгилаш, ичимлик сув қувурлари ётқизиш ишлар жадаллик билан олиб борилди. Шу кунгача 220 миллиард сўмликка яқин маблағлар ўзлаштирилиб, асосий ишларнинг катта қисми амалга оширилди.

Рўзимбой ҲАСАН,

“Янги Ўзбекистон” мухбири.