Унда фуқаро ҳамда тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйиш ва уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсад қилиган бўлиб, 29 кун давомида канал орқали республикамиз бўйлаб 305 та мурожаат келиб тушди.
Бу 1 кунда 10 дан ортиқ мурожаат дегани.
Булар 86 та шикоят, 44 та таклиф, 57 та ариза, 2 та ғоя ва 116 таси мурожаатлардан иборат бўлиб, энг кўп мурожаатлар Тошкент вилояти (36та) ва Тошкент шаҳри (32та), Қашқадарё (30та), Андижон (29та), Наманган (28та) ва Фарғона (27та) вилоятларига тўғри келади.
305 та фуқаро ва тадбиркорлар мурожаатларининг барчаси қисқа муддатларда кўриб чиқилиб, 254 таси ижобий якунига етказилди. 51 таси бугун ўрганиш жараёнида.