Жорий йилнинг биринчи ярмида буджетга тушган солиқ тушумлари 71 триллион сўмни ташкил этиб, бу ўтган йилнинг шу даврига (61,4 трлн сўм) нисбатан 15,7 фоизга ўсган. Бу ҳақидаги маълумотни Давлат солиқ қўмитаси эълон қилди.

Солиқ тўловчиларга солиқ юкининг пасайтирилиши ҳисобига солиқ базасининг кенгайиши ҳамда солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари иқтисодий фаоллигининг ортиши солиқ органлари назоратидаги тушумлар ўсишини таъминлади.

Ўсиш суръати энг юқори бўлган ҳудудлар – ТОП-5:

  1. Тошкент шаҳри — 43,5% (9,9 трлн сўм);
  2. Фарғона вилояти — 39,1% (2 трлн сўм);
  3. Самарқанд вилояти — 36,1% (1,9 трлн сўм);
  4. Бухоро вилояти — 35,7% (1,5 трлн сўм);
  5. Сурхондарё вилояти — 34,1% (1,2 трлн сўм).