Давлат бюджетининг даромадлари 2020 йилнинг биринчи ярмида коронавирус пандемияси туфайли ортиб борувчи харажатлардан орқада қолди. Биринчи ярим йилликда Давлат бюджети дефицити 6 721,9 млрд сўмни ташкил этди.

Бюджет даромадлари 58 157,0 млрд сўмни, ёки тасдиқланган йиллик кўрсаткичга нисбатан 45,3 % ни, харажатлари эса — 64 878,9 млрд сўмни, ёки ЯИМнинг 25,4 %ини ташкил этди. Умумий харажатлар таркибида энг катта улуш ижтимоий соҳага (таълим ва соғлиқни сақлаш тизимлари) тўғри келмоқда.