Хабарингиз бор, давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун меҳнат муносабатларида тенг имкониятлар яратилишини таъминлаш  мақсадида @murojaat_argos_bot тизими ишга туширилган эди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мазкур bot тизими орқали давлат хизматчиларининг  мурожаатларига жавоб бермоқда.

Август ойида @murojaat_argos_bot га жами 311 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 50 фоизини шикоятлар, 24 фоизини таклифлар, 26 фоизини эса аризалар ташкил қилди.

Шундан, 55 фоиз мурожаатга амалий ёрдам ва ҳуқуқий кўмак берилди,  29 фоизи тегишли ташкилотларга йўналтирилди, 16 фоизи эса асос, сўралган ҳужжатлар кўрсатилмаганлиги сабабли қайтарилди.

Агентлик давлат хизматчиларида ариза, шикоят ва мурожаатлар бўлса, @murojaat_argos_bot тизимига йўллашлари, ҳар бир давлат хизматчиси муносиб меҳнат шароитларида ишлаши, давлат идораларида ҳақ-ҳуқуқлари тўла таъминланишига кўмак беришини маълум қилади.