Тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.Рустамов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, шунингдек, бу борада амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Хусусан, вилоятда жами 58 та давлат активлари бўлган корхона ва объектлар бўлиб, хусусан, ҳудудларда жами 39 та, шундан 7 таси алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва шароб савдо корхоналари, 1 та ёғ-мой корхонаси, 7 та газета нашриёти, 1 та компьютер маркази, 23 та бошқа соҳа корхоналарининг давлат акция пакетлари (улушлари)ни тўлиғича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотилиши тўғрисида сўз юритилди.




Шунингдек, вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда ёритиш, хусусийлаштириш жараёнлари шаффофлигига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси ҳақида ҳам журналистларга батафсил маълумотларга берилди.