Бу ҳақда ўқитувчиларнинг кўплаб мурожаатларига таяниб, Давлат меҳнат инспекцияси хабар бермоқда.

Таъкидланишича, иш берувчиларнинг ўқитувчиларга нисбатан бундай ҳаракатлари меҳнат қонунчилигига зид бўлиб, ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Давлат меҳнат инспекцияси ҳар бир аниқланган ҳолат бўйича белгиланган тартибда чоралар кўришини, жумладан, жавобгарлик чораларини қўллашини маълум қилди.

"Агар сиз ёки танишларингиз шундай ҳолатларга дуч келган бўлса, мурожаат қолдиринг — ҳар бир ҳолат қонун доирасида кўриб чиқилади ва ҳимоя таъминланади," — дейилади хабарда.