Ишчи гуруҳ томонидан ўрганишда музейда сақланаётган умумий баҳоси 2,5 млрд. сўмлик 70 та ноёб экспонатлар (улардан 56 таси рангтасвир асарлари) қалбакилаштирилгани, музейни капитал таъмирлаш учун бюджетдан ажратилган 3,1 млрд. сўм маблағнинг 1,4 млрд. сўми мансабдор шахслар томонидан талон - торож қилингани аниқланди. Шунингдек, музейда сақланиши лозим бўлган 1 дона рангтасвир ва 1 дона графика асари топилмади.

Эътиборли томони, 2011 йилда музей томонидан Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасига жами 21 номдаги ашёлар берилган. Улардан 14 номдаги ашёлар 2016–2020 - йиллар давомида музейга қайтарилган, аммо қолган 7 дона рангтасвир асари қайтарилмаган. Ҳозирги кунда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасида ушбу 7 дона рангтасвир асарлари мавжуд эмаслиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда Маданий мерос агентлиги.