Бу ҳақда “Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда уларнинг стратегик йўналишларини режалаштиришга қаратилган янги тизим яратиш”ги мавзусидаги матбуот анжуманида Адлия вазирлиги вакили айтиб ўтди.

Мазкур тартиб 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Демократик ислоҳотларни амалга оширишда давлат органларининг масъулиятини янада ошириш, шунингдек, очиқлик, шаффофлик ва жамоатчилик назорати механизмларини кенгайтириш ва самарали рўёбга чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳасида белгиланмоқда.

Шунингдек, лойиҳага кўра, давлат органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари раҳбарлари томонидан ҳар бир тармоқ ва ҳудуд бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан ҳисобот бериш (матбуот конференцияси, шу жумладан онлайн трансляция орқали) тартиби жорий этилмоқда.

Тармоқ ва ҳудуд бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан ҳисобот қандай асосий қисмлардан иборат бўлиши қатъий ўрнатилмоқда. Шунингдек, раҳбар ходимларнинг журналист 
ва фуқаролар билан жонли мулоқот қилиш бўйича кўникмаларини ошириш юзасидан тренинглар ташкил этилмоқда.

Бу ҳақда Адлия ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Элдор Маҳкамов бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида қайд этди