Қарор билан «Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги Низом ҳамда «Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш режа-жадвали тасдиқланди.
Низомга кўра:
- Давлат органлари ва ташкилотлари «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимига жамланиши белгиланган маълумотларни белгиланган рўйхат ва муддатларга мувофиқ электрон ҳамкорлик орқали тақдим этади ёхуд тизимга доимий равишда киритишни таъминлайди.
- Геоахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш схема асосида амалга оширилади.
- «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими учун керакли маълумотнома ва классификаторлар «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимида юритилади.
- «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимига маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳар бир давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларидан келиб чиқиб, уларни «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимига интеграция қилиш бўйича ишлаб чиқиладиган технологик йўриқномалар билан белгиланади.
- Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимига эгалик қилади, унинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди, иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш ишларида кенг фойдаланади.