Жорий йил 10 апрель ҳолатига коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашдан ўтказиш юзасидан “E-Anticor.uz” электрон платформасига юборилган маълумотлар асосида 39 та вазирлик ва идора учун коррупциявий хавф-хатарлар хариталари тўлиқ шакллантирилди.
Мазкур вазирлик ва идораларнинг фаолиятига доир умумий 1701 та функцияларнинг коррупциявий хавф-хатарлар даражаси қуйидагича баҳоланди:
177 та функцияда “юқори”;
475 та функцияда “ўрта”;
1049 та функцияда “паст”.
Баҳолаш натижалари таҳлилига кўра, айрим давлат ташкилотлари томонидан қуйидаги ҳолатларга йўл қўйилган:
- барча функциялар тўлиқ баҳолашдан ўтказилмаган;
- аксарият функциялар асоссиз паст баҳоланган;
- ташкилот раҳбарияти томонидан мазкур амалиётга етарлича эътибор қаратилмаган.
23 та вазирлик ва идоралар фаолиятида коррупсиявий хавф-хатарларни баҳолашдан ўтказиш натижаси юзасидан маълумотлар электрон платформага киритилмаган сабабли улар учун коррупциявий хавф-хатарлар хариталари шакллантирилмади.
Кенг жамоатчилик “E-Anticor.uz” платформаси орқали давлат органларининг баҳолашдан ўтказилган функциялари ва уларнинг коррупсиявий хавф-хатарларга мойиллик даражаси юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларини онлайн режимда юбориш имконига эга.