Дастлаб, меҳмонлар юқори палатанинг иш фаолияти, хусусан, сенаторлар ва Сенат девони ходимларининг иш жараёни билан танишди.
Шунингдек, соҳа мутахассислари бинода яратилган шароитлар, Сенат, унинг Кенгаши ва қўмиталари мажлислари бўлиб ўтадиган заллар, Сенатнинг ахборот кутубхонаси ва журналистлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.
Таъкидлаш жоизки, ўтган давр мобайнида кўплаб давлат идоралари ва ҳокимликларда ахборот сиёсатини юритишга бевосита масъул бўлган матбуот хизматлари фаолияти такомиллаштирилди.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг матбуот хизматларида 2019 йилгача 433 нафар мутахассис фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг умумий сони қарийб 1 100 нафарни ташкил этади.
Тадбир давомида меҳмонлар Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Боқиев билан учрашиб, ўзаро мулоқот қилди.
Сенатор сўзларига кўра, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси туфайли давлатимизнинг қатор тегишли халқаро рейтинг ва индекслардаги позициялари сезиларли даражада яхшиланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.