Қайд этилишича, 2025/2026-ўқув йили учун республика давлат олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади.

— 2 та узрли сабабга кўра республиканинг бир давлат олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига ёки бир олий таълим муассасаси доирасида – “transfer.edu.uz”;

— хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига – “my.uzbmb.uz”.