Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг давлат тили бўйича маслаҳатчиларининг республика семинари бўлиб ўтяпти.
Семинар Адиблар хиёбонидаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйишдан бошланди.
Шундан сўнг давлат тилида иш юритиш бўйича маслаҳатчилар малакасини ошириш ҳамда фаолиятини самарали йўлга қўйишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган семинар Вазирлар Маҳкамасининг давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари Нодир Жонузоқ семинарни кириш сўзи билан очди. Тадбир давомида маслаҳатчилар тилшунос олимлар иштирокида маърузаларни тинглаб, ўзбек тилини янада ривожлантириш борасидаги долзарб вазифаларни муҳокама қилиш баробарида ўзбек тилининг имло қоидалари, реклама тўғрисидаги, географик объектлар номлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижроси бўйича муаммолар ва уларнинг ечимлари устида фикр алмашишди.
Икки кун давом этадиган семинар доирасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Қадринг баланд бўлсин она тилим” танлови ғолибларини тақдирлаш, “Рақамли Тошкент” геоахборот тизими ҳамда milliynom.uz платформаси тақдимотлари ҳам ўтказилади.
Муножат Мўминова