Фармойиш 2026 йилда давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган корхоналарда маҳсулот таннархини камайтириш ва фаолият самарадорлигини оширишни мақсад қилади.
Асосий йўналишлар:
- харажатларни ҳар чоракда қайта таҳлил қилиш ва бюджетни “нолдан” шакллантириш;
- тежамкор ишлаб чиқариш ва меъёрлаш тамойилларини жорий этиш.
Шунингдек, таннархни камайтириш ва самарадорликни ошириш ишларини мувофиқлаштирадиган республика комиссияси ташкил этилади.
Комиссиянинг вазифалари қаторига корхоналарга харажатларни оптималлаштириш бўйича методик ёрдам кўрсатиш ҳамда тўлов тизимини такомиллаштириб дебитор ва кредитор қарздорликларни қисқартириш киради.