Давлат бошқаруви академиясида “Давлат хизматчиларининг маънавий қиёфасини ривожлантиришда Темур тузукларининг ўрни” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Темурийлар тарихи музейи илмий ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўлқин Ҳайитов, Ўзбекистон Миллий университети профессори, тарих фанлари доктори Ўктам Мавлонов, “Маънавият ва маърифат” кафедраси мудири Мансур Юнусов, доцент Улуғбек Саидовлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Илмий-амалий семинар соҳибқирон Амир Темурнинг ўзбек давлатчилиги бошқарувида тутган ўрни ва бугунги кунда замонавий раҳбар кадрларнинг бошқарувдаги салоҳиятини оширишда “Темур тузуклари”нинг роли хусусида баҳс-мунозаларга бой бўлди.