Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хусусан:

Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков «Тотал Оил» МЧЖ;

«Ахборотлаштириш Бош маркази» ДУК раҳбари Д.Сариходжаев «Мусаммо» МЧЖ;

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими С.Носирова «Сабина Иссиқ Нонлари 777» ва «Кўмир Саноати» МЧЖлар;

Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими У.Файзиев «Зарафшан Голден Гроуп» ва «Зарафшон Гранд Инвест» МЧЖлар, «Ғани Бобо Чорваси» фермер хўжалиги;

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими А.Сайфутдинов»Саниcо Гроуп» ва «Ув-Макс» МЧЖлар;

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбари Б.Шарипов «Каромат Ойижон-Сурхон» фермер хўжалигида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича мазкур давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, уларнинг юқори турувчи идораларига Агентлик томонидан тегишли тақдимномалар киритилиб, юқоридаги манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам берилиши (мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектларидаги фаолияти тугатилиши) чоралари кўрилмоқда.