Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги шу йўналишдаги ишларни ташкил этмоқда.
Агентлик расмий саҳифалари орқали эълон қилиб борилаётган вакант лавозимлар бўйича очиқ танловларда шу кунгача 905 мингдан ортиқ номзод иштирок этди. Натижада очиқ танлов асосида 35 минг нафардан ортиқ фуқаро давлат хизматига қабул қилинди
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали орқали давлат органлари ва идораларида ўтказилган танловлар тўғрисидаги маълумот билан инфографика орқали танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, танлов жараёнлари билан боғлиқ саволларни @vacancy_argos_bot га йўллаш мумкин.