Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Давлат хизматига очиқ йўл” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.  Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, Агентликнинг Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти мудири Илҳом Қурбонов, ташкилот мутасадди вакиллари, “Келажак лидерлари” дастури битирувчилари, очиқ танловлар ғолиблари, ёшлар иштирок этди.

 Шунингдек, жараён "O’zbekiston24", "UzReport" телеканаллари  орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Қатор давлат ва нодавлат телеканаллари, интернет сайтлари, газета ва радиоларнинг вакиллари ҳам иштирок этди.

Матбуот анжуманида асосий эътибор Давлат фуқаролик хизматига қабул қилишнинг очиқ ва шаффоф механизмларини жорий этиш масалаларига қаратилди.