Мазкур маҳаллаларда 2 минг 740 хонадон, 3 минг 400 оилада 15 минг 384 нафар аҳоли истиқомат қилади. 2 та ишчи гуруҳ уйма-уй юриши натижасида фуқаролардан 297 та мурожаат келиб тушди. Улардан 15 таси бевосита ҳал этилди. Баъзи оилаларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Маҳаллалардаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Уйма-уй юриш жараёнида мавжуд камчилик ва муаммолар ҳам ўрганилди. Аҳоли, асосан, ичимлик суви, транспорт қатнови, симёғочларнинг эскирганлиги, ички йўлларни таъмирлаш, бандлик, моддий ёрдам билан боғлиқ масалаларни кўтариб чиқди.
“Нурли замин” маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда сайёр учрашув ўтказилди. Тадбир давомида 15 нафар фуқарога давлат хизматлари кўрсатилди. “Истиқлол” МФЙда эса Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ва Давлат хизматлари маркази ходимлари ҳар бир хонадонга кириб чиқди.
Ўрганиш давомида 43 нафар фуқарога туғилганлик, 33 нафарига никоҳ ҳақидаги гувоҳнома, 4 нафар фуқарода эса фуқаролик паспорти кераклиги маълум бўлди. Айни кунда ушбу фуқароларга гувоҳнома ва паспорт тайёрланмоқда. “Маҳаллабай” давлат хизматлари кўрсатиш тумандаги барча маҳаллада давом этмоқда.
ДХА Тошкент вилояти бошқармаси
матбуот хизмати