Хусусан,  жорий йилнинг  ўтган ойларида хизмат кўрсатувчи ташкилотларда 35 маротаба ўрганиш, жумладан, 12 таси мурожаатлар асосида ва 23 маротаба мониторинг тадбирлари ўтказилди. 

Унда ваколатли органлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида 7 мингдан ортиқ қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Буларнинг 4 минг 431 тасида муддат бузилган бўлса, 31 та ҳолатда мурожаатлар асоссиз рад этилган. Шунингдек, 6 та ҳолатда ортиқча ҳужжат талаб этилиб, 1 та ҳолатда эса тўғридан тўғри хизмат кўрсатилган. 3 минг 116 та давлат хизматлари кўрсатилишига оид бошқа қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, масъул шасларга нисбатан таъсир чоралари қўлланилган.

Қонунбузилиш ҳолатлари идоралар кесимида таҳлил қилинганда  ҳокимликлар томонидан 3 минг 115 та, газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан 1 минг 264 та, ер ресурслари ва кадастр хизмати томонидан 647 та қонунбузилиши ҳолати аниқланган. 

Шунингдек, 291 та ҳолатда қурилиш бўлими, 84 тасида солиқ органлари тизимида,  47 та ҳолатда электр таъминоти корхонасида, 6 та соғлиқни сақлаш соҳасида,  2 минг 131 тасида эса бошқа хизмат кўрсатувчи идоралар томонидан қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилди. 

Бошқарма томонидан ваколатли идораларга 343 та огоҳнома, 31 та тақдимнома киритилди. 50 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 1 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 87 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

Тошкент вилояти адлия бошқармасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатишда айрим қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани аниқланиб, улар юзасидан тегишли таъсир чоралари кўрилмоқда.

Қаҳрамон Ҳафизов,

Тошкент вилояти адлия бошқармаси

Давлат хизматлари кўрсатилиши

устидан назорат қилиш бўлими

бош маслаҳатчиси