Семинар-тренинглар давлат бошқаруви соҳасидаги муҳим йўналишлар бўйича, хусусан «Давлат хизматларини мониторинг қилиш», «Буюк Британия Давлат хизматида кадрлар фаолиятини баҳолаш», «Буюк Британия Давлат хизматида коррупцияга қарши курашиш механизмлари», «Буюк Британия Бош вазирининг Сиёсатни татбиқ этиш гуруҳи ёндашуви (Марказий назорат механизми)”, «Буюк Британия Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қўмита фаолияти тизими», «Буюк Британия ҳукуматида устувор йўналишларни белгилаш ва мониторинг қилиш» мавзуларида ўтказилди.

Семинар-тренинглар иштирокчиларнинг кўрсатилган соҳаларда бўйича Буюк Британия тажрибасини ўрганиш, қизиқтирган саволлар юзасидан муҳокамалар олиб бориш ҳамда ўзаро фикр алмашиш орқали билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга, дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилди.

Маълумот учун: 2021 йил 13 августда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги томонидан Ҳукуматлараро ҳамкорлик хизмати билан ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган англашув меморандуми имзоланган.

Меморандумда кўрсатилган келишувларни самарали амалга ошириш мақсадида Адлия вазирлиги учун 2020-2021 йилларга мўлжалланган кўмак дастури ишлаб чиқилган.

Кўмак дастури доирасида жорий йилнинг 4-5 ва 8-9 ноябрь кунлари хорижий экспертлар иштирокида вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун оффлайн форматда 4 кунлик семинар-тренинглар ўтказилди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.