Жумладан, эндиликда ҳар қандай давлат хизматлари – лицензия, рухсатнома олиш, давлат рўйхатидан ўтиш ва бошқалар учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда мурожаат этилганда давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар учун тўланадиган сумманинг 90 фоизи ундирилиши белгиланди. Бунга 2020 йил 20 майдаги Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонуни асос бўла олади.
Бу орқали ўз бизнеси бошлагач банкдан ҳисоб рақамини очиш учун банкма-банк юриши лозим бўлган тадбиркорларимиз ортиқча сарсонгарчиликдан қутилдилар.
Ўз уйингиз ёки офисингизда ўтирган холда интернет тармоғида ДХА орқали бизнесингизни рўйхатдан ўтказиб, шу ернинг ўзида исталган банкда ҳисоб рақам очишингиз ва бу ишларни 10% чегирма билан амалга оширишингиз мумкин.