Оҳангарон шаҳри водий вилоятларини боғловчи чорраҳада жойлашган. Туну кун тиним бўлмайдиган автомобиль йўлидан минглаб уловлар ўз манзили томон шошилади. 

Энди сиз ўз автоуловингиз билан Оҳангарон шаҳар деҳқон бозори олдида, катта йўл ёқасида жойлашган махсус манзилга яқинлашиб, йўл-йўлакай керакли давлат хизматдан фойдаланишингиз мумкин. Давлат хизматлари биносига кириш ва навбат олиш  шарт эмас. 

“Йўл-йўлакай”да сизга 160 га яқин давлат хизмати тез, осон ва навбатсиз кўрсатилади. Жисмоний имконияти чекланган фуқаролар ҳам бинога кирмасдан ва уловдан тушмаган ҳолда давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга.

“Йўл-йўлакай” хизматидан ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари фойдаланишингиз мумкин.

ДХА Тошкент вилояти бошқармаси

 матбуот хизмати