— “Ўзбекистон Республикасининг Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бизнинг мукофотлар қўмитаси ва маслаҳат кенгаши томонидан 2020 йилда дунёнинг энг яхши ривожланаётган ДХШ бозори сифатида PPP Experts мукофотига лойиқ кўрилди” — дейилади хабарда.

Танлов жараёнида биз ушбу нуфузли мукофот учун танланган бир нечта даъвогарларни синчковлик билан ўрганиб чиқдик ва Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг эришаётган улкан ютуқлари учун бу йилги мукофотни унга беришга қарор қилдик. Мукофотлар қўмитаси, ДХШни ривожлантириш агентлиги томонидан қисқа вақт ичида катта муваффақиятларга эришганига алоҳида урғу берди.

Хабарда шунингдек, Ўзбекистонда ДХШ йўналишида етарли ҳуқуқий база яратилгани, имзоланган битимлар, муваффақиятли амалга оширилаётган лойиҳалар, инвесторларнинг мамлакатга қизиқишининг ортиб бораётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган.

Маълумот учун: PPP Experts ташкилоти дунёдаги кўплаб давлатлар ва йирик молия муассасаларига ДХШ йўналишида маслаҳатлар тақдим этиш ва тадбирларни ўтказиш орқали давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга ёрдам берувчи ташкилот ҳисобланади. У 50 дан ортиқ соҳанинг энг тажрибали мутахассисларини ўзида жамлаган.