«2021 йил 22 январдаги Қонун билан ваколатли давлат органи, яъни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг ваколатлари янада кенгайтирилди.
Яъни:
умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг тендер ҳужжатларини ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларнинг лойиҳаларини келишиб олади;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилгани учун тендер ғолибидан ёки тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчисидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда бир марталик тўлов ундириш тўғрисида шартнома тузади;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш доирасида лойиҳалаштириш ишларини бажариш ва хизматлар кўрсатиш мақсадида халқаро молия институтлари, халқаро ва маҳаллий консалтинг ҳамда лойиҳалаштириш ташкилотлари билан консалтинг ва аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисида музокаралар олиб боради, ўрнатилиган тартибда шартномалар тузади».