Давлатимиз раҳбари фурсатдан фойдаланиб, бутун халқимизни шу кун – адабиёт ва илм-маърифат байрами билан чин дилдан табриклади.

Бобур ва унинг аждодлари хотирасига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида Андижон шаҳрида Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудида жуда кенг кўламли қурилиш ишлари режалаштирилгани маълум қилинди. 

Бўлажак мажмуа ҳар жиҳатдан муҳташам, бетакрор мазмун ва шаклга эга бўлиши, Бобур ва бобурийлар сулоласининг оламшумул шон-шуҳратига тўла муносиб бўлиши кераклиги таъкидланди.