Шу тариқа кореялик ўқувчилар сўнгги йиллар давомида Ўзбекистонда ушбу соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар билан танишганлари баробарида мазкур йўналишда халқаро ҳамкорликни

ривожлантириш, таълим бўйича барча саъй-ҳаракатларни тизимли мувофиқлаштириш мақсадида мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бир қатор муҳим таклифлардан ҳам воқиф бўлишди.  Шу

ўринда конференция якунлари бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг болалар тарбияси масалалари умумбашарий тараққиётга эришишнинг муҳим омили экани тўғрисида махсус резолюциясини қабул қилиш ва

ушбу ҳужжатда болаларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари, уларнинг маънавий ва жисмоний баркамоллигини таъминлаш, қобилият ва салоҳиятларини тўлиқ намоён эта олишлари учун ота-оналарнинг

масъулиятини янада ошириш каби масалалар ўз ифодасини топиши лозимлигига урғу берилганини алоҳида таъкидлаш лозим.