Бу борада барча вазирликлар ислоҳ қилиниб, уларнинг сони 61 тадан 28 тага келтирилди, вазифа ва ваколатлари аниқ белгиланди. Шунингдек, давлатнинг бизнесни тартибга солишга қаратилган 500 та функцияси бекор қилинди.

Яна 70 та функцияси хусусий секторга давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг асосида ўтказилди. Ҳозирги кунга қадар 132 та лицензия ва рухсат беришга оид ҳужжатлар бекор қилинди, 33 таси бўйича хабардор қилиш тартиби киритилди.

Инвестиция, саноат ва савдо вазирлигида лойиҳа ташаббусидан бошлаб, то уни ишга туширишгача бўлган барча жараёнларда инвесторларга “ягона дарча” орқали кўмаклашиш йўлга қўйилди.

Инвесторлар масалаларини тезкор ҳал этиш, уларнинг давлат раҳбари билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш мақсадида Президент ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши иш бошлади.