200 нафар тарбияланувчига мўлжалланган давлат-хусусий шериклик асосидаги мазкур МТМни барпо этиш учун 5,5 миллиард сўм сарфланди. Боғча асосан рус ва инглиз тилларига ихтисослаштирилган бўлиб, унда 4 та гуруҳ хонаси замонавий усулда жиҳозланган.
Тарбияланувчилар учун мусиқа, умумий овқатланиш хоналари, ўйингоҳлар ва ёзги айвончалар мавжуд.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов “Олтин авлод”нинг очилиш маросимида иштирок этиб, вилоятда бугунги кунда болаларнинг МТМга қамрови 63 фоизни ташкил этаётгани, келгусида бу кўрсаткич янада ошишида бу каби замонавий муассасалар муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Уни барпо этган тадбиркор ва ўз фаолиятини бошлаётган жамоа ишига муваффақият тилаб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.
Маълумот учун, бугунги кунда Давлатобод туманида 25 та давлат ва 26 та нодавлат, жами 51 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда.
Нодавлат ташкилотларининг 12 таси хусусий, 13 таси оилавий, 1 таси эса давлат хусусий-шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этади. Уларга 8800 нафардан зиёд тарбияланувчи жалб қилинган.