Аниқланишича, икки томонлама шартномага асосан АИТБ «Ипак йўли» Наманган филиали ҳамда масъулияти чекланган жамият шаклидаги корхонага 2020 йил 7 октябрь куни 500.000.000 сўм кредит маблағи ажратилади. Жамиятга олинган кредит маблағларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида қайтариш мажбурияти юклатилади.
Бироқ жамият мутасаддилари буни унутишади гўё, маблағ ўз вақтида қайтарилмайди. Банк томонидан судга даъво киритилди ҳамда жамиятдан муддати ўтган кредит ва фоиз бўйича жами 537 млн. сўм маблағни ундириш кўрсатиб ўтилган.
Бюронинг Давлатобод туман бўлими иш юритувига олинган ҳужжат ижроси бўйича қарздорликни бартараф этиш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилади. Аммо ихтиёрий муддатда қарздорлик қопланмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари билан ундириб берилиши таъминланди.
Ихтиёр ИБРОҲИМОВ,
МИБ Давлатобод туман бўлими давлат ижрочиси.