Унда Ёшлар парламенти мутасаддилари ва аъзолари, Ички ишлар вазирлиги курсантлари, шунингдек, сайловда илк марта қатнашаётган ёшлар иштирок этди.

Давра суҳбатида Ёшлар парламенти томонидан ёшларнинг сайлов қонунчилиги бўйича ҳуқуқий билимларини ошириш борасида маълумотлар берилди. Суҳбат давомида уюшмаган ёшлар оғир нуқтамиз экани таъкидланиб, айни пайтда ҳар бир маҳаллада “Тарғиботчилар” гуруҳи ташкил этилгани, уларни бир жойга уюштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз борди.

Ёшлар парламенти ахборот хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, Президентлик сайловида қатнашадиган умумий сайловчиларнинг қарийб 7 миллиони ёшларни ташкил этса, улардан 880 мингтаси биринчи марта сайловда иштирок этади. Демак, ёшлар берган ҳар бир овоз мамлакатимиз келажаги учун жуда муҳим. Ёшларнинг “тенгдош-тенгдошга” тамойили асосидаги  бу каби учрашувларнинг ташкил этилиши сайлов шаффоф ўтишига хизмат қилади.

Давра суҳбати сўнггида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

 

Суҳроб ТУГАЛОВ