Шу муносабат билан Ваҳобов Даврон Абдужалолович номзоди «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасига маъқулланди ва бу таклиф Президентимиз томонидан қўллаб-қувватланди.
Д.Ваҳобов – ёш ва малакали, тўқимачилик саноатида лойиҳаларни шакллантириш, технологик жиҳатдан мукаммаллаштириш ва маҳсулот сифатини оширишда катта тажрибага эга.
Давлатимиз Раҳбари Д.Ваҳобовга катта ишонч билдиргани бежиз эмас. У томонидан олиб борилган лойиҳалар чуқур билим ва тажрибага таянган. Айнан тўқимачилик саноатида лойиҳалаштиришни, маҳсулот маркетинги ва жаҳон бозорида рақобатни олиб боришни тубдан билиши ва тажрибага эга эканлиги, шу билан бир қаторда, тадбиркор сифатида соҳа муаммоларини ҳис қила олиши Президентимиз томонидан саноат ривожида катта омил бўлиши таъкидланди.
Ҳозирга қадар Д.Ваҳобов томонидан «Оқсарой текстиль» , «Зарбдор Текстиль», «Оқсарой Вортекс», «Остекс Текстиль Жиззах», «Сардоба Оқсарой Текстиль» каби йирик тўқимачилик лойиҳаларини амалга оширилиб, муваффақиятли бошқариб келинмоқда.