Маданий тадбирда Деҳли шаҳрида аккредитациядан ўтган хорижий мамлакатлар элчихоналари, Ҳиндистон кенг жамоатчилиги вакиллари, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги туризм ва маданият элчиси Риту Бери қатнашди.

Меҳмонларга Наврўз байрамининг тарихи, унинг Ўзбекистон ҳудудларида нишонланишининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўзлаб берилди, мамлакатимиз маданияти ва туризм салоҳиятига бағишланган видеороликлар намойиш қилинди. Бу борада қизиқарли маълумотларни ўз ичига олган нашрлар тақдим этилди.

Анжуман дастурхонига анъанавий ўзбек миллий ошхонаси намуналари, кўк сомса, кўк чучвара, сумалак каби баҳор таомлари, миллий ширинлик ва қандолатчилик маҳсулотлари тортилди.