Бир неча кун ёққан ёмғир тўхтади. Одамлар сув ичига кириб бўлса-да уй-жойини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Расмийлар уларни шаҳарнинг хавфсиз ҳудудларига кўчиб ўтишга чақирди. Ҳаммага ёрдам беришнинг имкони бўлмаяпти.
Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат қурбонлари сони 40 кишидан ошган. Тошқин кўплаб кўчкиларни юзага келтирди. Сув тошқини юз берган ҳудудларга миллий офатларга қарши кураш кучлари гуруҳи жалб қилинди, деб хабар беради mir24.tv.