Чунки ер сувсиз қолса — ҳосил сўнади, яйлов сув кўрмаса — чорва озади. Шунинг учун бўлса керак, кексалар бу йил кўкламда ёмғир мўл бўлишини сўраб, дуога қўл очди. Ахир ўтган йили қурғоқчиликдан тап-тақир бўлиб кетган яйловлар яна ўт-ўлан билан қопланиб, дашт яна жонланишини ҳамма кутиб турибди.
Чорвадорлар умид билан осмонга қараяпти. Чунки яйлов тикланса — чорва боқилади, чорва бўлса — тирикчилик юради. Акс ҳолда, ҳа, ҳар бир ишнинг яхши томонини кўриш керак, дейишади. Аммо бугун яйлов масаласи чорвадорларни жиддий ташвишга солаётгани ҳам ҳақиқат. Сўнгги йилларда тартибсиз фойдаланиш, меъёрларга амал қилмаслик ва эътиборсизлик оқибатида кўплаб яйловларда мол боқиш қийинлашиб қолди. Натижада айрим ҳудудларда чорвачилик даромад манбаи бўлишдан кўра, ортиқча ташвишга айланиб бормоқда.
Ачинарлиси шундаки, яйловлар йўқолиб бораётгани кўпинча кўзга ташланмайди. Улар бир кунда эмас, аста-секин, йиллар давомида емирилади. Бугун ўт чиқмаётган ер эртага чанг босган саҳрога айланади. Бу эса нафақат чорвадорнинг, балки бутун жамиятнинг йўқотишидир. Зеро, яйлов фақат чорва боқиладиган майдон эмас, балки озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва экологик мувозанатни таъминловчи муҳим ресурсдир.
Бугун яйловни асрамасак, эртага чорвани, ундан кейин эса бутун озиқ-овқат занжирини йўқотиш хавфи туғилади. Демак, яйлов масаласи бугун қишлоқ аҳли муаммоси эмас, балки миллий манфаатлар билан чамбарчас боғлиқ стратегик масалага айланмоқда.
Айнан шу воқеликлар — яйловлар тақдири, ерга муносабат ва озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ масалалар бугун давлат сиёсати марказига чиқаётгани бежиз эмас. Зеро, табиат берган имкониятларни тасодифга ташлаш ёки мавсумий омилларгагина боғлаб қўйиш орқали барқарор натижага эришиб бўлмайди. Шу боис, яйловлардан фойдаланиш, уларни тиклаш ва самарали бошқариш масаласи эндиликда тизимли, илмий асосланган ҳамда узоқ муддатли ечимларни талаб этмоқда.
Ана шундай ёндашув доирасида давлатимиз раҳбари 9 февраль куни қишлоқ хўжалигида янги ерларни ўзлаштириш ва соҳада илм-фанни янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Йиғилишда яйловлар, суғориш тизимлари ва аграр илм-фанни ривожлантириш масалалари кўрилди.
Сўнгги беш йилда амалга оширилган ирригация ва мелиорация тадбирлари мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги салоҳиятини янги босқичга кўтаришда муҳим қадам бўлди. Шу давр мобайнида 826,5 минг гектар ер қишлоқ хўжалиги фойдаланишига киритилди: шундан 409 минг гектари суғориладиган ер, 418 минг гектари эса лалми ва яйлов ҳисобланади. Яйлов ва лалми ердан самарали фойдаланишда ер ости сувидан тўлиқ ва оқилона фойдаланиш ҳамда кам сув талаб қиладиган экинларни жойлаштириш муҳим аҳамият касб этди. Бу натижалар нафақат ернинг иқтисодий қимматини оширди, балки барқарор ва масъулиятли ер муносабатини илгари сурди.
2030 йилгача режалаштирилаётган 938 минг гектар яйлов ўзлаштириш ва ҳолатини яхшилаш чоралари эса узоқ муддатли стратегик қадамнинг амалий ифодасидир. Хусусан, 2026-2027 йилларда 620 минг гектар яйлов тикланиши, шундан 300 минг гектарида яйлов ўсимликлари экилиши, 130 минг гектарида қудуқлар қазилиши кўзда тутилган. Бу тадбирлар 960 минг бош майда шохли мол боқиш, гўшт ва жун ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини беради, шунингдек, яйловларнинг барқарорлиги орқали озиқ- овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Янги ерни ўзлаштиришда ҳар бир ҳудуд бўйича аниқ инвестор ва лойиҳа асосида иш ташкил қилиш талаб этилиши эса барқарор ва самарали натижаларга эришишнинг муҳим шартидир. Ердан тасодифий ёки назоратсиз фойдаланиш орқали қисқа муддатли самарага эришиш мумкин бўлса-да,
лакатимиз қишлоқ хўжалиги салоҳиятини янги босқичга кўтаришда муҳим қадам бўлди. Шу давр мобайнида 826,5 минг гектар ер қишлоқ хўжалиги фойдаланишига киритилди: шундан 409 минг гектари суғориладиган ер, 418 минг гектари эса лалми ва яйлов ҳисобланади. Яйлов ва лалми ердан самарали фойдаланишда ер ости сувидан тўлиқ ва оқилона фойдаланиш ҳамда кам сув талаб қиладиган экинларни жойлаштириш муҳим аҳамият касб этди. Бу натижалар нафақат ернинг иқтисодий қимматини оширди, балки барқарор ва масъулиятли ер муносабатини илгари сурди.
2030 йилгача режалаштирилаётган 938 минг гектар яйлов ўзлаштириш ва ҳолатини яхшилаш чоралари эса узоқ муддатли стратегик қадамнинг амалий ифодасидир. Хусусан, 2026-2027 йилларда 620 минг гектар яйлов тикланиши, шундан 300 минг гектарида яйлов ўсимликлари экилиши, 130 минг гектарида қудуқлар қазилиши кўзда тутилган. Бу тадбирлар 960 минг бош майда шохли мол боқиш, гўшт ва жун ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини беради, шунингдек, яйловларнинг барқарорлиги орқали озиқ- овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Янги ерни ўзлаштиришда ҳар бир ҳудуд бўйича аниқ инвестор ва лойиҳа асосида иш ташкил қилиш талаб этилиши эса барқарор ва самарали натижаларга эришишнинг муҳим шартидир. Ердан тасодифий ёки назоратсиз фойдаланиш орқали қисқа муддатли самарага эришиш мумкин бўлса-да, илмий асосда бошқарилган ерлар узоқ муддатли ижтимоий ва иқтисодий қимматга эга бўлади.
Шу билан бирга, йиғилишда қишлоқ хўжалигида илм-фанни янги босқичга олиб чиқиш учун институционал инфратузилмани ўзгартириш зарурлиги алоҳида қайд этилди. Бу мақсадда соҳадаги 22 та илмий марказ, 260 та лаборатория ҳамда 2,5 мингдан ортиқ олим ва илмий ходимни ягона тузилма — Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясига бирлаштириш режалаштирилмоқда. Ушбу қарор тадқиқотлар ва амалиётни бир йўналишда мувофиқлаштириб, қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий ва самарали ёндашувни таъминлайди.
Бу жараёнлар ердан оқилона фойдаланиш, яйловларни тиклаш ва самарали бошқариш, қишлоқ хўжалигида илм-фанни мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ривожлантиришни ўз ичига олади. Ҳар бир қадам моддий натижа ва аҳамиятга эга: ер ва инсоннинг узвий алоқаси, барқарор ривожланиш ва келажакка масъулиятни намоён этади.
Замонавий қишлоқ хўжалиги фақат ердан фойдаланиш ва ҳосил олиш эмас, балки илм-фан, технология ва инсон капиталини уйғунлаштириш билан ҳам чуқур боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, тақдимотда Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида биотехнология ва молекуляр биология, ген муҳандислиги ва гибрид уруғчилик, “ақлли” қишлоқ хўжалиги, космик ва дрон технологиялари, ер деградацияси ва соғлом тупроқ, органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, ветеринария ҳамда рақамли қишлоқ хўжалиги сифатида белгилаш таклиф этилди. Бу йўналишлар илмий изланишларнинг чуқурлигини, амалиётга яқин ва натижали ечимларни яратиш имкониятини ҳам англатади.
Академия фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар эса илмий ва амалий ишларни бирлаштириб, қишлоқ хўжалигида самарадорликни оширишга хизмат қилади. Шу билан бирга, келажакнинг аграр салоҳиятини таъминлаш учун кадрлар тайёрлаш масаласи алоҳида аҳамиятга эга экани таъкидланди. Ҳозир Тошкент давлат аграр университетида 13,6 минг талаба таҳсил олаётган бўлса-да, уларнинг амалиёт билан боғлиқлик даражаси етарли эмас, битирувчиларнинг атиги 55 фоизи фақат ўз соҳасида ишлаши ҳақиқатни кўрсатади.
Шу боис, таълим, илмий тадқиқот ва ишлаб чиқаришни узвий боғлайдиган тизим яратиш ҳамда меҳнат бозори талабларига мос равишда етук мутахассислар тайёрлаш вазифаси қўйилди. Масалан, келгусида университет талабаларининг 6,8 минг нафари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, корхоналар ва агрокластерларда, 2,6 мингдан ортиқ талаба эса Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги 22 та илмий-тадқиқот институтида амалиёт ўтайди. Бу тизим талабаларни назарий билим билан таъминлаб қолмай, уларни замонавий технология ва иш тажрибаси билан ҳам бойитади.
Шунингдек, фермерлар ва уларнинг ходимлари фарзандларининг тест синовларида белгиланган балларга ета олмаган тақдирда, камайтирилган тўлов-контракт асосида университетга қабул қилиш ҳамда еттита таълим йўналиши бўйича ўқиш давомийлигини 4 йилдан 3 йилга қисқартириш таклиф қилинди. Бу тадбирлар талабаларни амалиётга тезроқ қўшиш ва уларнинг замонавий техника, масалан, тракторчи-машинист гувоҳномаси ва агродронлардан фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш имконини беради.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий билим ва амалиётни уйғунлаштириш, талабаларни замонавий технологиялар билан боғлаш ва уларни соҳада фаол ишлай оладиган мутахассисга айлантириш орқали ердан самарали фойдаланиш ва аграр салоҳиятни ривожлантириш бир-бири билан узвий боғланган стратегик вазифага айланмоқда. Бу эса ер, инсон ва илм-фан ўртасида узвий боғлиқликни англатади ҳамда келажак учун барқарор ва самарали аграр тизимни шакллантиришнинг асоси ҳисобланади.
Йиғилишда замонавий технология ва илм-фан билан бирга Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолияти ҳам муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. Ўтган йили 44 минг гектар самарасиз ерларда интенсив ва саноатлаштирилган боғ ҳамда токзорлар ташкил этилиб, 37 минг янги иш ўрни яратилди. Бу маҳаллий аҳоли учун иқтисодий фойда келтирди, шунингдек, аграр салоҳиятни кенгайтиришда муҳим стратегик қадам бўлди.
Ташкил этилган боғ ва токзорлар 2027 йилдан ҳосил бериб, йиллик 660 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилиш имкониятини яратади. Масалан, Сўхда 500 гектар олма, малина ва ўрик, Термизда 164 гектар ўрик ва шафтоли, Оҳангаронда 309 гектар, Булунғурда 550 гектар ҳамда Қувада 60 гектар ерда узумнинг “Avatar” нави, Попда эса 504 гектар шафтоли ва олхўри плантациялари ташкил қилинди. Бу рақамлар кўрсатадики, маҳаллий ресурсларни оқилона фойдаланиш орқали ички эҳтиёж ва экспорт салоҳияти сезиларли даражада оширилади.
Келгуси йилларда бу ишлар давом эттирилиши, жорий йилда яна 25,5 минг гектар мевали боғ ва 5 минг гектар узумзор ташкил этилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, 48 минг доимий ва мавсумий иш ўрни яратиш кўзда тутилмоқда. Бу эса аграр секторни иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ҳам мустаҳкамлашни таъминлайди.
Мамлакатимизга ҳар йили 60 миллион доллар қийматида кўчатлар импорт қилиниши ҳамда уни маҳаллий шартларда, Европа стандартларига мувофиқ тайёрлаш имконияти мавжудлиги таъкидланди. Бу борада агентлик 200 дан ортиқ мева турининг вирусдан холи, юқори ҳосилли оналик навлари коллекциясини яратди. Ушбу мева турларини кўпайтириш ва барча ҳудудларга етказиб бериш мақсадида Бектемир туманида 50 гектар, Юқоричирчиқ туманида эса 75 гектар “in-vitro” лабораториялари ва оналик кўчатхоналардан иборат мажмуалар ташкил этилмоқда. Йил якунига қадар ушбу мажмуалар ишга туширилиб, йилига 27 миллион дона кўчат тайёрлаш вазифаси қўйилди.
Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг бу борадаги ишлари мева-сабзавот ҳосилини кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва иш ўринлари яратишга хизмат қилади, шунингдек, ер ва ресурслардан узвий ва самарали фойдаланишнинг барқарор моделини намоён этади. Мазкур жараёнлар, ўз навбатида, мамлакатнинг аграр ривожланиши ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Ҳар бир қадам — ерни самарали ўзлаштиришдан то илмий тадқиқот ва кадр салоҳиятини ривожлантиришга қадар — мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги сиёсатининг узвий ва оқилона тизимини шакллантиради. Бу жараёнларда асосий ғоя шундан иборатки, ер ва инсон, илм-фан ва технология, иқтисодиёт ва ижтимоий тараққиёт бир-бири билан узвий боғланган.
Яйловларни тиклаш, замонавий агротехника ва дрон технологияларидан фойдаланиш, ген муҳандислиги ва биотехнологиялар орқали маҳсулдорликни ошириш, олий таълим ва илмий тадқиқотларни амалиёт билан уйғунлаштириш — барчаси барқарор аграр ривожланиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, мева-сабзавот боғлари ва токзорларни ташкил этиш, кўчатларни маҳаллий шароитда тайёрлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш орқали иқтисодий ва ижтимоий самара ҳам яратилади.
Сардор ТОЛЛИБОЕВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири