Лойиҳага кўра, 310 км. ички сув тармоқлари, 2 та 500 м. кублик сув сақлаш ҳовузи, 16 та сув тақсимлаш иншооти қуриш белгиланган. Натижада Деҳқонобод туманининг 78 фоизи ёки 116 та қишлоқдаги 112,8 мингдан ортиқ аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланиши кўзда тутилган.
Қурилиш ишлари 2018 йилда бошланган. 2020 йилда жами 37 км. қувурлар монтаж, 9,6 км. қувурлар пайванд қилинган. Бугунги кунда 12 та участкада қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.