Вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари – бош бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Пардаев Рустам Убодуллаевич Денов тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Р.Пардаев 1979 йил 7 апрелда Қизириқ туманида туғилган. 2006 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи. Меҳнат фаолияти давомида АТ «Микрокредитбанк» Жарқўрғон филиали бошқарувчиси ва вилоят филиали, вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси, инвестициялар бош бошқармаси, инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимларида ҳам ишлаган.

Сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди ва сўзга чиқди.