Ишлар якунига етгач, 6 та маҳалланинг ичимлик ва оқова суви тармоғи яхшиланади. 5 мингта хонадон канализация тармоғига уланади.

18 та маҳаллани марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Бобур маҳалласидаги ичимлик суви ишлаб чиқариш ва тарқатиш иншооти реконструкция қилинмоқда.

Маълумот учун, Денов туманидаги 392 минг аҳолининг 254 минг нафари (64,9 фоиз) марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. 135 минг аҳоли (34,4 фоиз) муқобил манбалардан фойдаланади. Олис ҳудудларда яшовчи, ичимлик суви заҳираси бўлмаган 2,5 минг (0,6 фоиз) аҳолига сув махсус транспорт воситалари орқали етказиб берилади.