Унда қайд этилишича, Б.Норматовнинг фарзандлари Россия Федерациясида ишлаб топган 1500 долларни банк орқали юборилган. Истеъмолчи пулни олишга борганда тижорат банки ходимлари доллар ўрнига 15 миллион 975 минг сўм миқдорида пул беришини айтган. Фуқаро сўм эмас, фақат доллар олишини айтган бўлсада, банк ходимлари турли баҳоналар орқали доллар беришдан бош тортган.

Мазкур мурожаат Федерациянинг Денов туман жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида истеъмолчига 1500 доллари тўлиғича олиб берилишига эришилди.

Яна бир мурожаат Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро С.Умаров томонидан келган бўлиб, унда истеъмолчи жорий йилнинг июнь ойида хонадонини қайта реконструкция қилиш баробарида эски дераза ромларини ҳам алмаштириш мақсадида 5 миллион 350 минг сўм эвазига уста С.Ҳайдаров билан шартнома тузади.

Уста томонидан сифатсиз ўрнатилган дераза ромлари таъмирдан чиқарилган хоналарнинг чиройига гўёки “гулзордаги янтоқдек” кўриниб қолган. Истеъмолчи “қўли гул” устани излаб топиш учун анча сарсон бўлади. Топганида эса устанинг “отанга бор, онанга бор” қабилидаги сўзларидан чарчаганини айтиб ўтган.

Мазкур мурожаат, Федерациянинг Навоий шаҳар жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида, сифатсиз ўрнатилган дераза ромлари сифатли қилиб ўрнатиб берилишига эришилди.