Учрашувда хорижий томондан «Dentons» компаниясининг суверен маслаҳатчи ҳуқуқшунослари Нколас Жорж ва Адил Мумтаз Кохарлар ҳам иштирок этдилар.
Учрашув давомида Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Б. Рахимов томонидан Ўзбекистонда ҳуқуқий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ушбу жараёнда Адлия вазирлигининг тутган ўрни ва роли ҳақида батафсил маълумот тақдим қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистонда қулай инвестицион муҳитни шакллантириш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, медиация ҳамда халқаро тижорий арбитраж институтларини ривожлантиришга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари ҳақида тўхталиб ўтилди.
Меҳмон Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, унда Адлия вазирлигининг ҳуқуқ соҳада юз бераётган ижобий ўзгаришлардаги ролини алоҳида таъкидлади. У ўзининг суверен ҳуқуқий маслаҳатчи сифатидаги фаолияти ҳақида тўхталиб, Покистон, Россия, Венесуелла ҳамда бошқа бир қатор давлатлар ҳукуматларига кўрсатган ҳуқуқий кўмаклари тўғрисида маълумот берди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.