Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунинг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисолидир.
1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами муносабати билан Маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан «Бор меҳримиз сенга болажон» шиори остида Наманган шаҳридаги психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйида парваришланаётган кўнгли ярим болажонлар ҳолидан хабар олинди.
Ушбу масканда парваришланаётган 43 нафар болажонларни байрам билан табриклаб, уларга совға-саломлар улашилди.
Шунингдек, Наманган шаҳридаги 1-сонли давлат ихтисослашган мактаб интернатида 7-9 синф ўқувчилари ўртасида «Болаларга беринг дунёни» шиори остида расмлар ва шеърлар танлови ўтказилди.
Танлов иштирокчилари чизган расмларида беғубор болалик, юртимизнинг ривожланиши, ёшларга яратилаётган имкониятлар каби жараёнларни акс эттиришди.
Танловда фаол иштирок этган бир гуруҳ ўқувчиларга ташаккурнома Маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановнинг эсдалик совғалари топширилди.