Онлайн тарзда 2 та йўналишда, 3 та ёш тоифасида ўтказилган халқаро танловда 25 та давлатдан жами 437 нафар ўқувчи-ёш иштирок этди.
Танловда Ўзбекистон шарафини “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак аъзоларидан иборат жамоа ҳимоя этди.
“Энг яхши муҳандислик ечими” номинациясида Тошкент шаҳар, Олмазор тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак аъзолари (тўгарак раҳбари Анатолий Душаков) Ситора Исломова, Амирбек Рўзимахаммадов, Владимир Будников, Лазизбек Бозоров, Журъат Муҳаммаджонов ғолиб деб топилди.
“Энг яхши технологик лойиҳа” номинацияси бўйича биринчи ўринни Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак аъзолари Сардор Абдутоҳиров, Беҳрузбек Исматуллаев, Комронбек Умарқулов, Жасур Худойбердиев, Руслан Юсупов қўлга киритди.