Унда Ўзбекистон терма жамоаси Япония термасига қарши баҳс олиб боради. Ўйинлар пойтахтимиздаги Олимпия захиралари теннис мактаби кортида бўлиб ўтади.  

Терма жамоамизнинг Японияга қарши кечадиган баҳс учун таркиби эълон қилинди. Унга кўра, Сергей Фомин, Ҳумоюн Султонов, Денис Истомин, Санжар Файзиев ва Максим Шин юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Жамоамиз сардори сифатида Фарруҳ Дўстов қайд этилган. 

Маълумот учун, ҳозирда АТР рейтингида Фомин 353, Султонов 433, Истомин 435, Файзиев 892, Шин эса 1119-ўринни эгаллаб турибди.