Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида терма жамоалар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган «Дэвис Кубоги» доирасидаги Ўзбекистон - Туркия учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Яккаликнинг дастлабки учрашувида Санжар Файзиев Сем Илкелга қарши кортга чиқди. 2 соату 39 дақиқа давом этган баҳсда Файзиев кучли рақибини 6/3, 6/7(1), 6/4 ҳисобида мағлуб этди ҳамда терма жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

Тақослаш учун, Санжар Файзиев ATP рейтингида 510, Сэм Илкел эса 189-ўринни эгаллаб турибди. Бугун иккинчи яккалик учрашувида Сергей Фомин Челикбелик Алтуг билан ҳисоб-китоб қилади.