Уларда ҳозирча мусулмонларнинг пешин ва аср намозлари ҳамда жума кунги намозни жамоат бўлиб ўқишларига рухсат берилади. Бошқа пайтлари эса масжидларда якка ҳолда ибодат қилишга мумкин бўлади.

Туркия ички ишлар вазирлиги мамлакатда яна 81та масжидларнинг очилиши бўйича фармон юборган.

Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кочанинг маълум қилишича, масжидларга бориш 20 ёшдан кичик ва 65 ёшдан ошганлар учун чекловлар сақланиб қолади.

Маълумот учун, Туркияда масжидлар 19 мартда ёпилган эди.