Қандли диабет учун энг мос жисмоний фаолият турлари ҳафтасига камида 3 марта 30—40 дақиқа давомида пиёда юриш, сузиш ва велосипедда юришдир.
Қандли диабет билан оғриган беморларда оёқларнинг сезгирлиги пасайганлиги сабабли, улар учун югуриш ва сакраш мумкин эмас. Жисмоний юкламадан олдин гликемия даражасини аниқлаш керак.
Қонда глюкоза миқдори 5 ммол/л дан кам эмас ва 15 ммол/л дан юқори бўлмаганда машқларни бошлашингиз мумкин.