Давлат тест маркази томонидан жорий йилда абитуриентларга олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига пухта тайёргарлик кўришлари учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари форматидаги диагностик тест синовлари йўлга қўйилган бўлиб, уларни буюртма қилиш бошланди.

Диагностик тест синови орқали абитуриентлар ўз билимларини синаб кўриш билан бир қаторда, тест материаллари (тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаси) билан ишлаш кўникмасига ҳам эга бўладилар.

Ушбу яратилган имкониятдан самарали фойдаланиш ва диагностик тест материалларига буюртма бериш истагини билдирган талабгорлар мй.дтм.уз сайти орқали рўйхатдан ўтиб, “Диагностик тест материалларига буюртма бериш” бўлимига керакли маълумотларни киритган ҳолда бир вақтнинг ўзида янги форматдаги диагностик тест материалларига исталган миқдорда буюртма беришлари мумкин.

Битта тест вариантининг нархи 15 000 сўм.

Буюртма қилинган тест материалларини олиш учун Давлат тест маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардаги бўлимларига мурожаат қилинади, деб хабар бермоқда Давлат тест маркази ахборот хизмати.