Шифокорнинг айтишича, қайнатилган жўхори кўплаб миқдордаги витаминлар, минераллар ва антиоксидантлар манбаи. Бундан ташқари, унинг таркибида клетчаткалар ҳам бор.
Шунга қарамай, диетолог уни ҳар куни истеъмол қилмасликни маслаҳат берди.
“Ҳамма донли экинларда бўлгани каби жўхори ҳам юқори калорияга эга маҳсулот. У ҳар куни истеъмол қилинадиган маҳсулот эмас. Бироқ мавсум пайтида ҳафтада бир неча бор истеъмол қилиш мумкин”, дейди шифокор.
Шифокорнинг айтишича, меъёрдан ортиқ жўхори истеъмол қилиш ошқозонга оғирлик қилади, ҳазмни қийинлаштиради, газ ҳосил бўлишини кучайтиради. Уни мунтазам равишда меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш эса ортиқча вазн юзага келишига сабаб бўлади, дейилади iz.ru сайтида.