Унда ёш киноижодкорлар ўзларининг қисқа метражли фильмлари билан қатнашиб, муносиб ўринларни эгаллашди. Ҳакамлар ҳайъати таркиби тажрибали киношунос ва режиссёрлардан ташкил топди.
Кинофестивалнинг бу йилги босқичида 28 та ўзбек қисқа метражли фильмлари орасидан 4 та фильм ғолиб деб топилди ва ушбу филмьлар DigiCon6 Asia-2020 кинофестивалида қатнашади. Булар:
“Қурт” фильми – режиссёр А.Самугджанов (601 балл, Ўзбекистон, олтин учун);
“Лариса” фильми – режиссёр С.Маъсудхонов (592 балл, Ўзбекистон, кумуш учун);
“Концерт” фильми – режиссёр А.Абдуллаев (581 балл, Ўзбекистон, кумуш учун);
“Ер қадри” фильми – режиссёр М.Эргашева (562 балл, Ўзбекистон, “Келажак авлод” номинацияси учун)
Фестивал жорий йил кузида Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилади.